http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/27/newsbrief-01

Қирғиз парламенти собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилди

AFP

БИШКЕК – Қирғизистон парламенти аъзолари пайшанба (27 июнь) куни мамлакат собиқ президентининг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилди, у ер сотиб олиш билан боғлиқ қонунбузарликлар ва коррупцияда айбланиб жавобгарликка тортилиши мумкин.

Парламентнинг 103 аъзоси Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишни ёқлаган, 6 киши қарши овоз берган. У 2011-2017 йиллар давомида президентлик қилган эди.

Энг ночор постсовет давлатлардан бири бўлган Қирғизистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери юзлаб радикаллашган фуқароларнинг «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига қўшилиш учун Сурияга кетиши каби турли муаммолар билан юзма-юз келган эди.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha